Миллий авиакомпания ҳамда Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамкорлигида авиаходимлар орасида спортнинг мини-футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди.
“Локомотив” спорт мажмуасида уч кун давом этган турнирда Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши таркибидаги корхоналардан жами 12 та жамоа: МАК “Учувчилар мажмуаси”, “Uzbekistan airways technics” авиакорхонаси, “Ўзаэронавигация” Маркази, “Ўзгидромет” Маркази, “Ҳаво алоқалари бош агентлиги”, “Кетринг” ДУК, “МАИ” авиакорхонаси ҳамда МАК Дирекцияси иштирок этди.
Муросасиз кечган баҳсларни тажрибали ҳакамлар бошқариб боришди. Натижаларга кўра, “Uzbekistan airways technics” авиакорхонаси 3-ўринни, “Ўзаэронавигация” Маркази жамоаси 2-ўринни ва ниҳоят энг олий ўринни “Ўзгидромет” Маркази футбол жамоаси эгаллаб мутлоқ ғолиб деб топилди. Шунингдек, ҳакамлар томонидан “Uzbekistan airways technics” авиакорхонаси жамоасидан Султангалиев Ильшод “Энг яхши тўпурар” деб топилди.
Мусобақа сўнгида Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ғолиб бўлган жамоалар диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Ғолибларимизга кейинги мусобақаларида муваффақият, улкан зафарлар, ҳамиша ҳаётда ва ҳар бир соҳада мудом ғолиб бўлиб юришларини тилаймиз. Зеро, бугунги ютуқлар эртанги зафарлар сари етаклайди.
Жасур УРАЛОВ
Суратларни муаллиф олган.