Аэропортда меҳнат жамоаси ва касаба уюшма конференцияларида жамоа шартномасининг ўтган йил якуни бўйича бажарилиши ҳамда касаба уюшмасини хисобот даврида ходимларнинг ижтимоий-хуқуқий манфаатларини химоя қилиш, мехнат мухофазасини яхшилаш, қонунчилик нормаларига жавоб берадиган иш шароитларини яратиш ва кун тартибидаги бошқа бир қатор масалалар юзасидан ишлар амалга оширилганини таъкидланди.
Йиғилишда аэропорт директори М.Мадаминов иш берувчи томонидан ўтган давр мобайнида корхонада жамоа шартномасини бажариш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилганини таъкидлаб, ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда самарали фаолият олиб боришлари учун уларга яратилган қулай шарт-шароитлар борасида тўхталиб ўтди. Аэропорт касаба уюшмаси қўмитаси раиси А.Улмасов касаба уюшма томонидан жамоа шартномаси тадбирларини бажариш бўйича қилинган ишлар юзасидан маълумот берди. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ва меҳнат муҳофазасига қаратилган бир қатор самарали ишлар олиб борилганини таъкидлаб, бундан кейин ҳам бу масалага доир барча муаммоларни ҳал этишда маъмурият кўмагига суяниш ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришишда асосий омил бўлиб хизмат қилишини айтиб ўтди.
Делегатлар томонидан раҳбарият ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномаси тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти мухокама қилиниб, жамоа шартномаси бажарилиши бўйича комиссия хулосаси тасдиқлангандан сўнг «қониқарли» деб баҳоланди. Жамоа шартномасига киритиладиган янги ўзгартиришлар, қўшимчалар ва мехнат хавфсизлиги бўйича келишуви қабул қилинди.
Аэропорт касаба уюшмасининг конференциясида қўмитанинг хисобот даврида қилинган ишлари бўйича А.Улмасов маърузаси тингланди. Ўтган давр мобайнида касаба уюшма томонидан сезиларли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, маънавий-маърифий, спорт ишларни ташкиллаштириш, ходимларни санаторий ва дам олиш ўйларида соғломлаштириш ишларига тўхталиб ўтилди.
Тадбирда Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ва ҳалқаро ишлар бўйича етакчи мутахассиси Н. Абдураимова авиаходимларнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий-хуқуқий манфаатларини химоя қилиш борасида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида тўхталиб, бу йўналишдаги ишларни янада яхшилашга қаратилган бир қатор таклиф ва мулохазаларни билдирди.