«Кетринг» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси оммавий спорт тадбирлари иш режасига асосан, 16-17 феврал кунлари ходимлар ўртасида шахмат ва шашка бўйича турнир ўтказилди. Ушбу спорт турнири касаба уюшма қўмитаси, ёшлар етакчиси хамда спорт тарғиботчилари хамкорлигида ташкил этилди. Турнирда барча спортсевар ходимлар қатнашишди.
Комиссия аъзолари қуйидаги ғолибларни аниқлашди.
Шахмат бўйича:
1-ўрин. Толипов АА. – БООМИЧБ 5 тоифа ошпази;
2-ўрин. Каримов АА. – ёнғинга қарши хавфсизлик йўриқчиси;
3-ўрин. Латипов Т.Р. – БООМИЧБ 5 тоифа ошпази.
Шашка бўйича:
1-ўрин. Туляганов А.Х. – таъминот бўлими ходими;
2-ўрин. Омонов Б.Б. – Диспетчерлик хизмати бўлими ходими;
3-ўрин. Абдужабаров М.А. – БООМИЧБ 3 тоифа ошпази.
Барча ғолиблар 2021 йилнинг 17 февраль куни тантанали равишда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.