«Бухоро» ҳалқаро аэропорти ДУК да корхона касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда меҳнат жамоасининг навбатдаги конференцияси бўлиб ўтди. Касаба уюшмаси конференциясида касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда тафтиш комиссиясининг 2015 йил якуни ҳисоботлари тингланди ва 2016 йил учун режалаштирилган смета ҳаражатлари тасдиқланди.
Меҳнат жамоаси конференциясида 2015 йил якуни бўйича корхона маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитасининг жамоа шартномасининг шартлари бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномасининг иловаларига ўзгартиришлар киритилди ва 2016 йил учун меҳнат муҳофазаси бўйича меҳнат шарт-шароитларини яхшилаш борасидаги Битим қабул қилинди. Маъмурият ва касаба уюншаси қўмитасининг 2015 йил жамоа шартномаси шартлари бажарилиши бўйича қилинган ишлари қониқарли деб топилди.
Конференцияда Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши бош юрист консултанти Б.Масаидов қатнашди ва делегатларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.