“Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурида” белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва I.Karimov nomli «Тошкент ҳалқаро аэропорти» хамкорликда ёшлар билан “Очиқ мулоқот” тарзида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларда бўлаётган таклиф ва ташаббусларни ўрганиш иборат эди.
Давра сухбатида Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашидан раис ўринбосари А.Абдувалиев, бош юристконсулти Б.Масаидов, ходимларни ижтимоий-иқтисодий манфатларини химоя қилиш мутахассиси – Ёшлар етакчиси А.Каримов, «Ўзбекистон ҳаво йўллар» Миллий авиакомпанияси ёшлар иттифоқи раиси С.Қосимов, Тошкент шаҳар ёшлар иттифоқи бўлим бошлиғи С.Хасанов ва I.Karimov nomli «Тошкент ҳалқаро аэропорти»дан директорнинг биринчи ўринбосари В.Ким, ижтимоий масалалар бўйича етакчи мутахассис З.Илхомов ва ёшлар иттифоқи етакчиси А.Норбоев қатнашдилар.
Мажлис иштирокчилари бугунги кунда “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпаниясида бўлаётган ислохотлар, ёшларга авиакомпания ва тармоқ касаба уюшмаси томонидан берилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот бердилар.
Очиқ мулоқотда ёшлар ҳозирда бўлаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслиги, ўзларини қизиқтирган саволлар, муаммолари ҳақида фикр билдирдилар. Кўтаринки кайфиятда ўтган мулоқотда ёшлар томонидан ҳамкорликда барча ишларни амалга оширишга келишиб олинди.