Истиқлол шарофати билан Мамлакатимизда инсон қадр-қиммати юксалди. Айниқса, кексаларимизга кўрсатилаётган юксак эҳтиром ҳамда ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Бугун қайси бир нуроний билан мулоқотда бўлмайлик, ҳозирги дориламон кунларга шукроналар айтади.
“Фарғона” ҳалқаро аэропорти давлат унитар корхонаси рахбарияти ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилган тадбирда кекса авиаходимларни 9 май — “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан самимий қутлар экан, бугунги тинч, осуда ҳаётимизни таъминлашда аэропортда кўп йиллар самарали меҳнат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган 16 нафар меҳнат фахрийларига ва байналминал жангчиларига манзилли моддий ёрдам ва совғалар топширилди.
Тадбирда аэропортда кўп йиллар ишлаган меҳнат фахрийси Рамиль Анатольевич Бикмуллиннинг бутун умри авиацияга бағишланганлиги тўғрисидаги видео лавҳа намойиш этилди ва эсга олинди.
Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни руҳи олдида яна бир бор таъзим айлаймиз.