Cамарқанд халқаро аэропорти томонидан 2020 йил 22 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 31 йиллигига бағишланган «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Унга Самарқанд давлат университети ўқитувчилари таклиф қилинди. Аэропорт директори ўринбосари Н. Джумаев сўзга чиқиб, иштирокчиларни байрам билан табриклади, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлгани ҳамда «Давлат тили ҳақида»ги Қонунда она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратилгани ҳақида гапириб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми, ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида ўзбек тилида нутқ сўзлагани ҳам тарихий воқеа бўлди. Давра суҳбати қизғин мунозараларга бой бўлди. Аэропорт ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Cамарқанд халқаро аэропорти матбуот хизмати.
Cамарқанд халқаро аэропортида тил байрамига бағишланган давра суҳбати ўтказилди