Жорий йилнинг 29 август куни Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзгидромет маркази ўртасида Тармоқ Келишуви имзоланди.
Мазкур келишув соҳанинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилувчи асосий ҳужжатдир. Келишув лойихаси Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва Ўзгидромет хамкорлигида Бош Келишувда кўрсатилган асосий талаблар аосида ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида экспертизадан ўтказилган.
Ушбу ҳужжат Гидрометеорология соҳасига тегишли корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномаларини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Ишонамизки, ушбу ҳужжат Ўзгидромет ходимларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда тизимли ишларни амалга ошириш имконини беради.