«Термиз халқаро аэропорти» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан аэропорт ходимлари учун «11 ноябрь – касаба уюшмалари куни»га бағишланган «Биз спортчилармиз!» спорт тадбири ўтказилди. Тадбирда аэропорт аёллари ўртасида югуриш, эркаклар ўртасида эса стол тенниси бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбирда аэропорт ходимлари кўтаринки руҳда қатнашдилар. Мусобақалар ғолиблари ва тадбирнинг фаол иштирокчилари «Термиз халқаро аэропорти» МЧЖ Касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Шу ўринда аэропорт касаба уюшма қўмитаси раиси, қўмита фаоллари ва барча авиаходимларни байрам билан табриклаймиз!                                                                     

Print Friendly, PDF & Email