2021 йилнинг 24 феврал куни Фарғона халқаро аэропортида бошқарув -раҳбарияти ходимлари “Uzbekistan Airports” АЖ меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги имтиҳон комиссияси томонидан билимлари текширилди. Мазкур олиб борилган ишлар “Uzbekistan Airports” AJ тизимида фаолият олиб борувчи аэропортларда тизимли равишда ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади.
Имтиҳон давомида ҳар бир ходим билан индивидуал ишланиб, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билим ва кўникмалари текширилди. Имтихон натижаларига кўра, Фарғона халқаро аэропорти яхши натижалар қайд этди.