Бугунги кунимиз қахрамонлари бўлмиш, инсон соғлиғини асраш ва мустаҳкамлашдек олижаноб ишга ўз ҳаётини бағишлаган фидоий касб эгалари, Тиббиёт ходимлари куни мамлакатимизда кенг нишонланди. Шу муносабат билан, 2020 йил 6 ноябрь куни “И.Каримов номидаги Тошкент халкаро аэропорти” МЧЖ тиббиёт санитария қисми ходимларини касб байрами билан табриклаш тадбири бўлиб ўтди. Барча ходимлар фахрий ёрлиқ ва гуллар билан тақдирланди. «Uzbekistan aeroports» АЖ табрикномаси ўкиб эшиттирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, мухтарам юртбошимиз Ш.М. Мирзиёевнинг “Биз сизларнинг тимсолингизда халқ саломатлиги йўлида ўз ҳаловатидан кечиб, кунни тунга улаб, фидокорона меҳнат қилаётган шарафли касб эгаларини кўрамиз.
Машҳур юнон табиби Гиппократнинг “Табобат барча илму санъатлар ичида энг буюк илм ва санъатдир”, деган сўзлари машаққатли ва эзгу фаолиятингизга берилган ҳаққоний баҳодир.” – деган сўзлари сизлар учун буюк эътироф деб ҳисоблаймиз. Барча тиббиёт ходимларини Республика Кенгаши номидан муборакбод этамиз.