Аслида, хар қандай истиқлол тил озодлигидан бошланади. Ўз тилида давлатни идора дилиш, эркин мулоқот қилиш, куйлаш ва ижод қилиш хуқуқига эга бўлмаган хеч бир халқ истиқлолга эришдим, дея олмайди. Шу маънода, она тилимизга давлат тили мақоми берилган кунни, истиқлол ва мустақилликка эришиш йўлида қўйилган энг дадил ва энг шарафли қадам дейишга хақлимиз.

Миллий истиқлолнинг биринчи шарти миллат тили – она тилимизнинг мустақиллигидир. Мамлакатимизда хар йили 21-октябрь куни тил байрами сифатида кенг нишонланиши анъана бўлиб қолган. Чунки мамлакатимизда она тилимизни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш бўйича қабул қилинган Давлат дастури ижросини таъминлашдек, устувор вазифаларни бажариш том маънода, кундалик хаётимизнинг дастури амалига айланган.

Барча билиши лозим бўлган жиҳат шуки, Она тили шунчаки сўзлашув воситаси эмас, балки Ватанга мухаббат, миллий ифтихор, аждодларга хурмат ва шунинг баробарида авлодларимизга иззат рамзи хамдир. Ўз тилини асраб – авайлаган халқ ўзлигини хам асраб-авайлаган ҳисобланади.

Юксак самараларнинг буюк омилларидан бири саналмиш, она тилимизнинг мавқеини ва нуфузини оширишда хар биримиз ўз хиссамизни қўшишимиз даркор. Шу муносабат билан, “Фарғона” халқаро аэропорти бошланғич касаба уюшма қўмитасида ташкил этилаётган “Кадринг баланд бўлсин, Она тилим!” мавзусидаги байрам тадбири меҳнаткашлар онгу-шуурида муқаддас тилимизга бўлган мехр-мухаббат, Ватанга садоқат, миллатлараро бағрикенглик каби юксак туйғуларни янада мустаҳкамлашга замин яратмоқда.

 

“Фаргона” халқаро аэропорти

касаба уюшма қўмитаси раиси А. Улмасов

Print Friendly, PDF & Email