Жорий йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимида хисобот сайловлар йили бўлганлиги сабабли барча тармоқларда хисобот – сайлов йиғилишлари ва конференциялари босқичма-босқич ўтказилмоқда.
Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмалари тармоқ тизимида бошланғич ташкилот касаба уюшмаси қўмиталарида хисобот – сайлов йиғилишлари ва конференциялари белгиланган тартиб ва муддатларда, алтернатив равишда очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилиб келинмоқда. Феврал-март-апрель ойларида бошланғич ташкилотларда ўтказилиши кўзда тутилган йиғилиш ва конференциялар ўтказилиши давом этмоқда. Ушбу йиғилиш ва конференцияларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ва Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан томонидан бириктирилган вакиллар иштирок этиб, ҳисобот-сайлов жараёнларига ҳолис баҳо беришмоқда. Сайлов жараёни очиқ ва шаффоф ўтишида назорат механизми сифатида, касаба уюшмалари фаоллари томонидан билдирилган талаб ва таклифларини эьтиборга олиб, касаба уюшмалари фаолиятининг кейинги 5 йиллик фаолиятида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олишда маслаҳатлари ва фикр-мулоҳазалари билан кўмаклашмоқда.
Бугунги кунга қадар «Uzbekistan airways» АЖ, «Ан Рад АЭРО» МЧЖ, «Кетринг» МЧЖ, «Фарғона ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Наманган ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Андижон ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Бухоро ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, «Самарқанд ҳалқаро аэропорти» МЧЖ, Республика техник ва амалий спорт турлари марказларида хисобот-сайлов йиғилишлари ва конференциялари муваффақиятли тарзда ўтказилди. Барча бошланғич ташкилотларнинг амалдаги раислари фаолияти ва қилган мехнатлари касаба уюшмалари фаоллари, ишчи-ходимлар томонидан муносиб баҳоланиб, делегатлар томонидан бир овоздан қайта сайланди.
Барча касаба уюшмалари раислари ва фаолларини муборакбод этиб, уларнинг кейинги фаолиятларида, жамоа мехнаткашларининг хуқуқ ва манфаатларини химоя қилишдаги саъй-харакатларида улкан муваффақиятлар ва зафарларни тилаб қоламиз.