Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпания Ўқув-машқ марказида бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари ва ҳисобчилари учун ўқув-семинар ташкил этилди. Ўқув-семинарда 50 га яқин касаба уюшма фаоллари иштирок этди.
Ўқув-семинар “Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш” мавзуси асосида олиб борилди.
Ўқув-семинар дастури доирасида тингловчилар Президентимиз ташаббуслари билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда барча даражадаги касаба уюшма органлари ҳаракатларини бирлаштириш,Ўзбекистон Республикаси “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикасининг меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида” Қонунлари, “Касаба уюшмалари органларида иш юритишни ташкил этиш”, “Бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари”каби мавзулар бўйича ҳам малакаларини оширдилар. Машғулотлар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Республика Кенгаши мутахассислари, ҳамда бошқа маърузачилар томонидан мулоқот ва интерфаолусулида олиб борилди.
Республика Кенгаши мутахассислари кўмагида бу каби ўқув-семинарларни тизимли ташкил этиб бориш, шу мақсадда бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари ва фаолларининг ижтимоий-меҳнат муносабатларига оид билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш орқали салоҳиятларини ошириш масалаларига алоҳида тўхталди.
Шунингдек, ўқув-семинар иштирокчилари касаба уюшмалари органларини фаолиятини янада такомиллаштириш, белгиланган дастурлардаги вазифаларни бажарилишини таъминлаш, ҳамда ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан фикр алмашилди.