Ўзаэронавигация марказида жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунлари юзасидан конференция бўлиб ўтди.
Конференция ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлари бўлим мудири Р.Самарбеков ва Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Ш.Мингалиев иштирок этишди.
Йиғилишда иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномасини ҳар-бир боб, бўлимлар бўйича ҳисоботлари тингланди.
Конференция қатнашчилари ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий, манфаатларини ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, аёллар ва ёшларни қўллаб қувватлаш соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидлашди.
Шундан сўнг жамоа шартномаси бажарилишини текшириб борувчи икки томонлама комиссияси томонидан жамоа шартномаси бажарилиши юзасидан тузилган текширув далолатномаси тасдиқланди. Иш берувчи вва касаба уюшма қўмитасини жамоа шартномасида келтирилган тадбирларини бажарилиши бўйича фаолияти қониқарли деб бахоланди.
Йиғилиш давомида савол-жавоблар ва қизғин бахс-мунозаралар бўлди. Берилган таклиф ва мулоҳазалардан келиб чиқиб тегишли қарорлар қабул қилинди.