2018 йилнинг 18-22 июнь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Ўзбекистон авиаходимлари таркибига кирувчи бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари раислари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.
“Касаба уюшмаси ташкилотларида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш тўғрисида” мавзусида олиб борилган ҳафталик ўқув машғулотларидан кўзланган мақсад раислар малакасини оширишдир.
Ўқув дастури доирасида тингловчилар томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича“ Ҳаракатлар стратегиси”нинг мазмун-моҳияти”, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” маърузасининг аҳамияти, “Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшма органларида иш юритишни ташкил этиш”, “Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида касаба уюшмаларининг вазифалари”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари тизимида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашнинг долзарб масалалари” ва “Корхонада касаба уюшмалари ва иш берувчилари ўртасида музокаралар олиб бориш бўйича кўникмалар” каби мавзулар бўйича маърузалар тингланди. Машғулотлар ўқитувчи тренерлар томонидан мулоқот ва интерфаол усулида олиб борилди.
Ўқув якунлари бўйича тингловчиларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув маркази гувоҳномалари топширилди.