Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 17 январ куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш бўйича тайёргарлик ишларини самарали олиб бориш ва ушбу санани ҳар томонлама юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги қарорини бажариш мақсадида жорий йилнинг 24 январь куни Ислом Каримов номидаги «Тошкент Халқаро аэропорти» Давлат унитар корхонасида авиаходимлар билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда Ислом Каримов номидаги фонд бош мутахассиси Мирзиётов И.М, Ислом Каримов номидаги фонд матбуот-котиби Нурматов Н.Н., Сергели тумани Ҳалқ демократик партия раиси депутат Хидиров М.Г. ва меҳнат фахрийси Жалилова З.Х. иштирок этдилар.
Давра сухбати қатнашчилари мамлакатимизнинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг хаёти ва Республика равнақи йўлидаги фаолияти, шу жумладан авиация сохасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлари бўйича фикр алмашдилар.
Тадбир қатнашчиларига Ислом Каримовнинг тарихий ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.