Миллий авиакомпания Ўқув-машқ марказида Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган икки кунлик семинар-йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон авиаҳодимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бирлашган корхоналарининг Меҳнат муҳофазасига бўйича вакиллари, муҳандислар, бошланғич ташкилот касаба уюшмалари қўмиталари раислари ҳамда бошқа корхона ва муассасалардан мутахассислар иштироқ этди. Семинарда соҳа ривожи йўлида амалга оширилаётган ишлар, меҳнат муҳофазасининг ҳозирги кундаги ҳолати хусусида ва 2016 йилнинг 22 сентябрида имзоланган янги таҳрирдаги “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун хусусида сўз юритилди. Шунингдек, “Касаба уюшмалари фаолиятининг меҳнат муҳофазаси бўйича устувор вазифалари” ҳамда “Корхоналарда ушбу тармоқда ижтимоий ҳамкорликни янада такомиллаштириш” мавзуидаги маърузалари тингланди. Йиғилишда ишлаб чиқариш санитарияси ҳолати бўйича меҳнат муҳофазаси вакилларининг назорат олиб боришдаги аҳамияти ва уларни ўқитиш билан биргаликда техник-муҳандис ходимлар малакасини мунтазам ошириб бориш тўғрисида мутахассислар ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Тадбирнинг иккинчи кунида авиаҳодимлар касаба уюшмаси РК томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича ўтқазилган танлов ғолиблари аниқланди.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар касаба уюшмаларининг меҳнат муҳофазаси бўйича фаолиятини янада такомиллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилади.