“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Дирекциясида “Юксак маънавий салоҳиятга эга авиаходим” кўрик-танлови бўлиб ўтди. Унда Миллий авиакомпаниянинг таркибий бўлинмаларидан 11 жамоа иштирок этди.
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг ижобий ҳислатларни шакллантириш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу тадбирда иштирокчилар уч босқичдан иборат бўлган якуний беллашувда ўзларининг бор интеллектуал, касбий ва ижодий салоҳиятларини намоён этдилар. Дастлабки босқич “Таништирув” шартида қатнашчилар ўзлари фаолият юритиб келаётган таркибий бўлинма ҳақида маълумотлар акс этган турли ҳил саҳна кўринишлар ва тақдимотларни қатнашчилар эътиборига ҳавола этдилар. “Соғлом она ва бола” йилига бағишланган иккинчи босқич ҳам иштирокчилар томонидан қойилмақом қилиб бажарилди. Тадбирдаги қизғин кайфият учинчи босқичга бориб авж олди. Сабаби, “Ўзбекистон хаво йўллари” Миллий авиакомпания хақида ашула ижро этишда, ёшлар бор қобилятларини айнан шу босқичда намоён этдилар. Уддабурон ёшлар, нафақат касбининг мутахассислари балки санъатнинг мусиқа, рақс ва бошқа йўналишларида ҳам ўз маҳоратлари билан йиғилганларни ҳайратда қолдирди.
Кўрик-танловнинг якуний натижаларга кўра, 1-ўрин “Бухоро” аэропортига, 2-ўрин Дирекция, Ўқув-Машқ маркази ҳамда “Фарғона”, “Самарқанд” аэропортларига насиб қилган бўлса, 3-ўринни “Урганч” ва “Қарши” аэропортлари эгаллашди.
Тадбир ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.