«Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди
«Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун 1992 йил 2 июлда қабул қилинган. Чорак асрдан кўпроқ вақт мобайнида мамлакатимиз ҳаётида жуда катта ўзгаришлар бўлди. Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳаётимиздан ортда қолгани яққол сезилиб турар эди. Замон бир жойда турмаганидек айниқса охирги уч йил мобайнида давлатимиз шиддат билан ривожланаётгани, одамларимизни онги, мафкураси дунё қараши ўзгариб бораётган бир вақтда «касаба уюшмалари тўғрисида»ги янги қонуни қабул қилиниши вақт тақозаси десак муболаға бўлмайди.
Мазкур қонунни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда манфаатдор вазирликлар иштирок этганлар.
Қонун лойиҳаси оммавий ахборот воситалари ҳамда тегишли веб сайтларда чоп этилиб, меҳнаткашларни муҳокамасига ҳавола этилган. Мухокама давомида тушган барча таклифлар асосида янада такомиллаштирилди.
Эски қонун қабул қилинган даврга мос бўлиб мустақиллигимизни илк қадамлари пайтида қабул қилинган бўлиб уч бўлим ва 22 моддадан иборат эди. 27 йил вақт мобайнида қонунга 2001 ҳамда 2016 йилларда ўзгартиришлар киритилган.
Янги қонунда эса 9 та боб 56 та моддадан иборат бир қатор янги нормалардан ўз ичига олган жумладан: қонунни 3-моддасида асосий тушунчалар ёритилган. Бундан ташкари 7 бобида жамоатчилик муҳокамаси, жамоатчилик эшитуви, жамоатчилик мониторинги, жамоатчилик экспертизаси, касаба уюшмаларининг инспекторлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссиялар ва касаба уюшмаларининг инспекцияларини тузиш.
Касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун меҳнат муносабатларда фуқаролар манфатларини янада кучайтириш касаба уюшмасининг фаолиятини ривожланаётган давлатлар каби даражага кўтариш меҳнаткашларнинг химоясига қаратилган. Ҳар бир фуқарони мунасиб шароитда хотиржам муҳнат қилишда ҳуқуқий асос яратади.
Ушбу Қонун 7 декабрь куни «Халқ сўзи» газеталарида чоп этилди ва уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.