ИШДА ҲАМ, ДАМ ОЛИШДА ҲАМ – КАСАБА УЮШМАСИ СИЗНИНГ ЭНГ ЯҚИН ДЎСТИНГИЗ!
КАСАБА УЮШМАЛАРИ – ЮРТ ШАРАФИ!
БУ ҲАҚИДА ҲАММА БИЛИШИ ЛОЗИМ!
Ўзгидрометда «Касаба уюшмалари куни»ни нишонлаш мақсадида Ўзгидромет касаба уюшмаси қўмитаси Раёсатининг тантанали йиғилиши бўлиб ўтди. Унда касаба уюшма фахрийлари, касаба уюшма қўмитасининг собиқ раислари, уюшма фаоллари ва аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари тақдирланди. Тадбир қатнашчилари касаба уюшма қўмитаси фаолиятини юқори бахолаб йиллар давомида кўрсатилган ғамхўрлик учун миннатдорчилик билдирдилар.
Байрам шукухи бир неча кун давом этди. Футбол, шашка ва шахмат мусобақалари ўтказилди. Пенсионерларга мукофот пуллари тақдим этилди. Маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида театр ва концертларга дам олиш ташкил этилди.
Ўзгидромет касаба уюшма қўмитаси раиси Зейнеб Мустафаевна “Юрагимнинг туб-тубидан кўплаб касаба уюшма қўмиталарига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаровонлик, янги кашфиёт ва ютуқлар, Республикамиз равнақи йўлидаги эзгу ишларингизда муваффақиятлар тилайман!” – дея дилидагиларини ушбу сатрларга мухрлади.