Жорий йилнинг 15-июль куни Ўқув-машғулот маркази МЧЖнинг конференц залидаЎзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги 4-Мажлиси бўлиб ўтди.

          Мажлисда Республика Кенгаши 25 нафар аъзоси, жумладан, бошланғич ташкилот касаба уюшма қўмиталари раислари, Республика Кенгаши тафтиш комиссияси аъзолари, таклиф этилган мехмонлар хамда Республика Кенгаши аппарат ходимлари иштирок этишди.

          Кун тартибига биноан, биринчи навбатда Авиаходимлар касаба уюшмасининг 2021-йилдаги фаолияти якунлари бўйича ҳисоботи тингланди ва мухокама қилинди. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясидан таклиф этилган вакил, бўлим бошлиғи М.Н. Исаев ўз фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирди. Фаолият давомида юзага келадиган муҳим масалаларда касаба уюшмалари Федерацияси ва шахсан ўзи доимо ёрдамга тайёрлигини маълум қилди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан 2021-йил учун касаба уюшма бюджети ижроси ва 2022-йил учун касаба уюшма сметаси бўйича РК бош ҳисобчиси марузаси тингланди ва қабул қилинди.

Тафтиш комиссиясининг 2021 йил учун ҳисоботи тинглангандан сўнг, мухокамага киришилди. Касаба уюшма қўмита раислари сўзга чиқиб Республика Кенгаши фаолияти натижаларини қониқарли деб бахолашди.

Кун тартибидаги сўнгги масала бўйича Республика Кенгаши аъзолари сайлови ўтказилди. Маълум сабабларга кўра, Республика Кенгаши аъзолигидан чиқарилганлар ўрнига янги сайланган бошланғич ташкилот раислари сайланди.

Мажлисни сўнгги қисмида спортнинг карате туридан ветеранлар ўртасидаги жахон ва Осиё чемпионатларида фахрли ўринларни эгаллаган “Нукус ҳалқаро аэропорти” МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Р.Х. Алланиязовни Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси У.А.Назиров барча авиаходимлар номидан қутлаб, эсдалик совғаларини топширди.

Мажлис якунлангандан сўнг барча қатнашчиларга минннатдорчилик билдирилиб, тушлик дастурхонига таклиф этилди. Тушликдан сўнг, маданий хордиқ чиқаришлари учун маданий тадбир доирасида шахримизнинг диққатга сазовор жойларига ташриф уюштирилди.

Print Friendly, PDF & Email