Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган жадвалларга мувофиқ, жамоа шартномаларининг 2022 йилда бажарилиши якунларига бағишланган касаба уюшмалари умумий йиғилиш (конференция)лари ҳамда меҳнат жамоаларининг конференциялари бўлиб ўтди ва атрофлича муҳокама этилди.
“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти тизимидаги халқаро аэропортлар, “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси Агентлиги, “Ўзаэронавигация” маркази давлат унитар корхонаси, Республика техник ва амалий спорт турлари маркази, шунингдек, “Meteoinfocom” давлат муассасаларида бўлиб ўтган йиғилишларда корхона ва ташкилот раҳбарлари ва делегатлар, Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан масъуллар иштирок этдилар.
Йиғилишларда кун тартибидаги масалалар бўйича касаба уюшмаси қўмитаси раиси, раҳбарияти ва тафтиш комиссияси томонидан тайёрланган ҳисоботлар тингланди ҳамда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси талаблари ҳақида мунтазам тарзда тушунчалар бериб борилди.
Бўлиб ўтган йиғилишларда ходимлар томонидан берилган турли хил саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди ҳамда берилган таклифлар инобатга олинди.
Жамоа шартномаларининг 2022 йилда бажарилиши якунларига бағишланган касаба уюшмалари умумий йиғилиш (конференция)лари ҳамда меҳнат жамоаларининг конференциялари натижаларига кўра иш берувчи ва касаба уюшма қўмиталари мажбуриятларини бажарилиши юзасидан фаолиятлари қониқарли баҳоланди ва зарурий чора-тадбирлар етарли даражада бажарилди деб эътироф этилди.