Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан 11 ноябрь – Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни муносабати билан Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида “Янги Ўзбекистон – янги касаба уюшмалари” шиори остида тантанали байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда Ватанимиз тараққиёти ва унинг қудратини юксалтириш йўлидаги ишларда фаол иштирок этаётган, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ юртдошларимиз Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Эҳтиром нишони” билан тақдирланди.
Авиаходимлар касаба уюшмаси тизимидан ушбу юксак мукофотга лойиқ кўрилган «И.Каримов номидаги Тошкент ҳалқаро аэропорти» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Бабаханов Улуғбек Мухитдинович шахсан Қудратилла Рафиқовдан қабул қилиб олди.
Мукофотлар давомли ва келгуси фаолиятингиз бундан-да самарали бўлсин дея, мехнаткаш хамкасбимизни муборакюод этамиз!