«Урганч халкаро аэропорти» МЧЖ 9 февраль буюк мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги хамда шох ва шоир Захириддин Мухаммад Бобур тавалллудининг 539 йиллиги муносабати билан «Шеърият гулшанида икки ёғду» мавзусида тадбир бўлиб утди. Тадбир Урганч шахридаги 25 ва 26-сон мактабларининг ўқитувчи ва ўқувчилари билан хамкорликда ўтказилди. Тадбирни «Урганч халкаро аэропорти » маънавият ва маърифат ишлари буйича масъул ходими Н. Каримова очиб берди. 9-сон мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, маънавий ва маърифий ишлар буйича тарғиботчиси М. Хўжаева буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг хаёти ва ижоди тўғрисида тўлқинланиб гапирди. А.Навоий хаёт йули ва ижоди тўғрисида такдимот намойиши кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди. Мактаб ўқувчилари ўртасида Навоий ғазалларидан мушоиралар ўтказилди. 9-сон мактабнинг она тили ва адабиёти фани укитувчиси Р.Атажанова сўзга чиқиб, Захириддин Мухаммад Бобурнинг хаёт йўли, ижодий мероси, бобурийлар сулоласи хакида берган маълумотлари тадбир катнашчиларида катта қизикиш уйғотди. Бобур авлодлари тўғрисида тайёрланган тақдимот намойишидан сўнг, бадиий хаваскорлик тўгараги аъзолари томонидан ғазалхонлик ўйинлари ўтказилди. Навоий ґазаллари бағишланган куй-қўшиқлар иштирокчилар олқишига сазовор булди 25-сон мактаб ўқувчилари Навоий ва Бобур хаёти тўғрисидаги сахна кўринишларини намойиш килдилар. Тадбир сўнгида аэропорт ходимлари ва ўқувчилар томонидан тузилган жамоалар ўртасида Алишер Навоий ва Захириддин Мухаммад Бобур ижоди тўғрисида викторина ўйини ўтказилди. Ғолиблар ва фаол қатнашган ўқувчилар аэропорт касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан такдирланди. Тадбир иштирокчиларда катта таассурот колдирди.
Шеърият гулшанида икки ёғду