Жорий йилнинг 15 март куни «Фарғона халқаро аэропорти» МЧЖ меҳнат жамоаси ҳамда касаба уюшма қўмитасининг ҳсобот йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда аэропорт рахбарияти, меҳнат жамоаси, касаба уюшма қўмитаси аъзолари ҳамда Ўзбекистон авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши вакили Ш.Х. Ботиров қатнашдилар. Йиғилишда сўзга чиққан аэропорт директори Мадаминов Миродил Мукаррамович аэропорт маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси билан биргаликда олиб борган ишлари ҳақида тўҳталиб, ходимлар манфаатларини ҳисмоя қилишда сезиларли ютуқларга эришилганини таъкидлади. Хамкорликдаги ишларни йилдан-йилга кучайтириш лозимлигини эслатиб ўтди. Учрашув давомида аэропорт касаба уюшмаси раиси Махмудов Илёз Илхомович 2021 йил якунлари бўйича хисобот берди. 2022 йил иш режаси, даромадлар ва харажатлар сметаси билан таништириб мухокамага қўйилди. Жамоа шартномаси ижроси бўйича хисобот эшитилди. Йиғилиш қатнашчилари томонидан касаба уюшма қўмитаси ишига қониқарли бахо берилди. Касаба уюшма қўмитаси раиси йиғилиш сўнггида аэропорт меҳнат жамоасидан ушбу йил давомида ҳам жамоат ишларида фаол ва жонкуяр бўлишга чақирди.
“Фарғона ҳалқаро аэропорти” МЧЖда меҳнат жамоаси ва Касаба уюшма қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди.