Жорий йилнинг 25-27-август кунлари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ташкил этилган “Оилавий Спартакиада” мусобақасининг навбатдаги беллашуви : “Ота+она+бола – соғлом оила” шиори остида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Ғазалкент» соғломлаштириш марказида бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада жами 30 нафар “И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти оилавий жамоалари иштирок этди. Оилавий спартакиада иштирокчилари турли хил спорт турлари бўйича баҳс олиб бордилар. Мусобақа жуда қизғин ва курашларга бой ўтди. Оилавий спартакиада якунида барча иштирокчилар, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропорти касаба уюшмаси қўмитаси томонидан совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.
Нукус халқаро аеропортида “Ҳаво флоти” кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Барча йиғилганларни аеропорт директори Ў.Д.Бекбергенов табриклаб, аеропорт эришаётган ютуқлар ҳақида гапирди. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан концерт дастури ташкил этилди. Фаол иштирокчиларга мақтов ва фахрий ёрлиқлари топширилди.
Нукус халқаро аеропортида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Қорақалпоғистон Республикасининг рус, қозоқ, украин, корейс, туркман маданият марказлари таклиф этилиб, турли тилларда табрик сўзлари барчани қувонтирди. Аэропорт ходимлари учун байрам концерти ташкил этилди.
З.М. Бобур номидаги Aндижон халқаро аеропорти касаба уюшма томонидан мустақиллгимизнинг 32 йиллиги муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида шаҳмат-шашка ва стол тенниси бўйича спорт мусобақалари ўтказилди.
Нукус халқаро аеропортида 3 км масофага “Янги нафас” шиори остида оммавий спорт марафони бўлиб ўтди. Унда Нукус аэропортининг барча хохловчи ходимлари иштирок этишди. Ғолибларга Нукус халқаро аэропорти касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.
Яхши анъанага кўра, Тошкент халқаро аэропорти касаба уюшма қўмитаси ва маъмурияти вакиллари Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги байрами арафасида Фуқаро авиацияси фахрийлари – Тошкент аэропортининг собиқ ходимларини зиёрат қилди. Уларга юрт фаровонлиги ва Ўзбекистон давлат ҳокимияти органларига узоқ йиллик ва самарали меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирилди, озиқ-овқат пакетлари топширилди. Фахрийлар муносиб дам олишга кетганларидан кейин ҳам уларни унутмаганликлари учун аэропорт раҳбарияти ва касаба уюшма қўмитасига ўз миннатдорчилигини билдирди.
Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан “Uzbekistan Airways” АЖ таркибий корхонаси “Ўқув-машқ маркази” МЧЖда “Ҳар бир кун – бу имконият, ҳар бир кун – бу келажак пойдевори” мавзусида “Uzbekistan Airports” ва “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятлари раҳбарияти, таркибий бўлинмалар, “Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти” ходимлари ва ёшлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Мазкур тадбирга “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент М.Йўлдошева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва таржимон Зикрилла Не’мат, Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси ўринбосари А.Абдувалиев ҳамда ОАВ вакиллари таклиф этилди.
Хаво флоти куни хамда Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси РК раиси ўринбосари Абдувалиев Абдунаби Махмадалиевич «Uzbekistan Airways» АЖ фахрий ёрлиғи билан тантанали равишда тақдирландилар.
Бугун 31 август санасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 32 йиллиги ҳамда самарали хамкорлик муносабати билан Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси РК раиси Назиров Улуғбек Азизович ва раис ўринбосари Абдувалиев Абдунаби Махмадалиевич «Uzbekistan airports» АЖ рахбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тантанали равишда тақдирландилар.