Жорий йилнинг 25-29 апрель кунлари Авиаходимлар касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги барча ташкилотларда – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни муносабати билан семинарлар ўтказилди.
Унда корхона ва ташкилотларининг меҳнат муҳофазаси, саноат ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш бўйича масъул ходимлари, таркибий бўлинмаларда меҳнат муҳофазаси бўйича сайланган вакиллар иштирок этдилар.
Семинар ва йиғилишларда корхонада иш жойида жароҳатланиш ҳолатлари ва касб касалликларининг олдини олиш, меҳнат муҳофазаси масалаларига эътиборни янада кучайтиришга қаратилган тадбирлар ўтказиб келинаётгани таъкидланди. Бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш учун меҳнат муҳофазаси тартиб-қоидаларига амал қилиш тизимли тартибда ташкил этилаётган тадбирлар орқали баҳолаб борилаётгани қайд этилди. Меҳнат муҳофазасини таъминлаш ҳамда ишга янги қабул қилинаётган фуқароларнинг бу борадаги билимларини оширишга ҳисса қўшаётган бир гуруҳ ходимларга эсталик совғалар топширилди.