2021-йил 18-ноябр куни “UAT” МЧЖ авиация корхонаси жамоаси ҳам бутун Ўзбекистон халқи каби Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллигини нишонлади. Корхона ходимлари учун “Ватан байроғи – озодлик, эзгулик ва тинчлик тимсоли” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. “UAT” масъулияти чекланган жамиятининг барча таркибий бўлинмаларида ёшлар, меҳнаткашлар, меҳнат фахрийлари билан давлат тимсолининг муқаддаслиги, ватанпарварлик, эл-юрт манфаатларига садоқат ҳақида суҳбатлар ўтказилди. Тинчлик ва осойишталик, эркин ва мустақил ҳаёт, эртанги кунга ишонч рамзи – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун байрамини барча ходимлар қизғин кутиб олди.
Ватан байроғи – озодлик, эзгулик ва тинчлик тимсоли