Сўнгги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар фуқаро авиацияси соҳасини ҳам тубдан янгилаш ва ривожлантиришни тақозо этиб, танлов эркинлиги ва соғлом рақобат муҳитини яратишда хорижий инвестияцияларни жалб этган ҳолда янги корхоналарни барпо этишга кенг йўл очиб берди.

Янги корхона ва ташкилотларнинг ташкил этилиши уларда касаба уюшмаси ташкилотларини тузиш оркали ходимларнинг мехнат муҳофазаси, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда қўллаб-кувватлашни такозо этади.

Ўзбекистон авиация ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан авиация тизимидаги корхоналарда ходимларнинг ижтимоий – иқтисодий ҳамда ҳуқуқий  ҳимоясини таъминлаш мақсадида касаба уюшмаларига тўлиқ жалб этиш сохасидаги ишлар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2023 йил 27 январдаги 8-6 сонли “2022 йилда корхона ва ташкилотлар ходимларини касаба уюшмаларига жалб килиш борасида амалга оширилган ишлар ва 2023 йилда ушбу йўналишдаги устувор вазифалар тўғрисида қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2023 йилнинг асосий устувор вазифаларидан бири ҳисобланган, касаба уюшмаларига жалб этиш йўналишида биринчи ярим йилликда соҳадаги янги ташкил этилган корхона, ташкилотларнинг 1665 нафар ходимлари касаба уюшмаларига қамраб олинди.

Иккинчи ярим йилликда хам жадаллик билан олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, Самарқанд шахрида ташкил этилган “AIR MARACANDA” МЧЖ Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси У.А.Назиров ҳамда Республика Кенгаши раиси ўринбосари А.М.Абдувалиевларнинг олиб борган ишлари натижасида касаба уюшмасига жалб этишга эришилди.

2023 йилнинг 14 июль санасида “AIR MARACANDA” МЧЖ  касаба уюшма ташкилоти тузиш бўйича таъсис конференциясида корхонада касаба уюшмаси ташкилотини тузиш ва унга аъзо бўлишнинг афзалликлари ҳақида тушунчалар берилди.

2023 йилнинг 25 августида  эса “AIR MARACANDA” МЧЖ касаба уюшмасининг хисобот сайлов конференцияси ташкиллаштирилди. “AIR MARACANDA” МЧЖ касаба уюшма қўмитасига раислигига Шухрат Давронович Фатуллаев номзоди бир овоздан маъқулланди. Шунингдек, касаба уюшма қўмитаси аъзолари ва тафтиш комиссияси аъзолари сайланди.

“AIR MARACANDA” МЧЖ бош директори А.А.Ходжаян корхонада меҳнат қилаётган ходимларни меҳнат мухофазасини таъминлаш, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш, уларни соғломлаштириш ва ишдан бўш вақтларини унумли ташкил қилиш мақсадида ишчи-ходимларимизни касаба уюшмасига аъзоликка қабул қилиниши, корхонада  касаба уюшмаси ташкилотини тузилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида сўз юритди.

Олиб борилган ишлар натижасида авиаходимлар касаба уюшмаси аъзолари сони 300 нафарга ортди.

 

Ўзбекистон авиаходимлари касаба уюшмаси

Республика Кенгаши ташкилий ва халқаро ишлар

етакчи мутахассиси А.А.Юлдашев

Print Friendly, PDF & Email